Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2023 йилнинг январь–июнь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатининг
ТАҲЛИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

“Ўзавиация” агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили бўйича 2023 йилнинг 6 ойида жами 25 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 18та электрон шаклдаги мурожаатлар бўлиб, шулардан 9таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган, қолганлари “Ўзавиация” агентлигининг расмий веб-сайтига, электрон почтага ва почта орқали ёзма шаклдаги мурожаатлардан ташкил топган.

2023 йилнинг 6 ойида келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси (8%) қаноатлантирилди, 13 таси (52%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 3 таси (12%) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рад жавоби берилди ҳамда 6та (24%) мурожаат тегишлиги бўйича 445-ЎРҚ 25-моддасига асосан бошқа ваколатли давлат органига юборилди. Келиб тушган мурожаатлар 5таси (20%) юридик шахсга ва 20таси (80%) жисмоний шахсга тегишлидир.

“Ўзавиация” агентлигига келиб тушаётган барча мурожаатлар бевосита раҳбарият томонидан назоратга олинган. “Ўзавиация” агентлигининг мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тизимли равишда мониторинг қилиниб, ҳар чоракда таҳлил қилиниб агентликнинг расмий веб-сайтига диаграмма шаклда жойлаштирилиб борилмоқда.

“Ўзавиация” агентлигининг кенгайтирилган йиғилишларида ҳар чоракда мурожаатлар билан ишлаш аҳволи бўйича муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳақида тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб келинмоқда.

Шунингдек, “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ҳамда бўлим раҳбарлари, масъул ходимлари аҳолининг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш юзасидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан график тасдиқланган бўлиб, шу асосда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бунда, мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни жойига чиқиб ўрганишга, уларни ижобий (қаноатлантириш) ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Кўчириб олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 20.06.2023 10:07:23

Чоп этиладиган нусхаси