Ихтиёрий хабар бериш хизмати

  1. ИХБХ парвозлар хавфсизлиги даражасига салбий таъсир кўрсатадиган, парвозларни ташкиллаштириш ва таъминлаш хизмати ишларида камчиликлари бўлган,меъёрий хужжатларнинг талабларини бузган, парвозлар хавфсизлигига хавф солиш ҳодисаси тўғрисида тушган ихтиёрий хабарларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган.
  2. ИХБХ ҳар бир хабарни пухта таҳлил қилиб чиқади, жумладан парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишга йўналтирилган профилактик тадбирларни кейинчалик ишлаб чиқиш билан боғлиқ, тўғрилигини (имкони борича) аниқлашни ҳамда авиация ҳодисаларини олдини олиш бўйича профилактик ишларни такомиллаштиришни кўзда тутади.
  3. Aсосий ИХБХ парвозлар хавфсизлигига хавф солиши туғилаётган, вужудга келаётган, ҳодисалар ёки шароитлар ҳақида, шунингдек уларни бартараф этишга йўналтирилган таклифлар тўғрисидаги маълумотлардир.
  4. Aгар хабар содир бўлганидан 3 кундан кеч қолмаса, парвоз хавфсизлигига таъсирини кўрсатмаса олмаса, йўл қўйилгфан бузилишлар учун мухбирларга интизомий ва маъмурий таъсир чораларини қўлламаслик кафолатланади.
  5. ИХБХ олинган маълумотларнинг ўта маҳфийлигини таъминлайди.

Ихтиёрий хабар бериш хизмати тартиби

Парвоз хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи фактлар ҳақидаги ихтиёрий хабарларни корхоналарнинг ҳар қайси ходими, аэропортлар ва авиакомпаниялар билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи авиация ташкилотларининг ходимлари бериши мумкин.

Ихтиёрий хабар қуйидаги каналлар орқали берилиши мумкин:

  • Тел./факс: +(998) 71 254-47-12, (+998) 78 120-00-61
  • электрон манзил: caa@uzcaa.uz
  • почта орқали ёзма равишда: 100015, Нукус кўчаси, 73 «Б»
  • тел (АХМТБ Траспорт Вазирлиги) (+998) 78 120-00-65, (+998) 99 112-31-13
  • ёки ҳозирнинг ўзида

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 05.08.2022 10:20:00

Чоп этиладиган нусхаси