Аэродром сертификати

1. Хизматларнинг номланиши

Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш

2.Хизматлар натижалари

Аэродромларга сертификатлар бериш

Аэродром сертификатини бериш тартиби Дававианазорат бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари билан белгиланади.

3. Хизмат учун бланк (шакл)

Шаклни юклаб олиш

4. Ҳуқуқий асослар

  1. Ҳаво кодексининг 30 моддаси
  2. Дававианазорат бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари

5. Хизматларнинг олиниши

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш юритувчи юридик шахс хизматдан фойдаланиши мумкин

6. Бажарилиш муддати

Хизматларни кўрсатиш муддати агентлик томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ой ичида, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг аэропортларини (аэродромларини) халқаро авиация парвозлари учун очиш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон низомга мувофиқ, белгиланади.

7. Маълумотларнинг таркиби ва хажми

Ҳар қандай мурожаат этувчига аэродромларни сертификатлаш тартиби, шу жумладан зарур ҳужжатларни агентлик веб-сайтидан - www.uzcаа.uz дан юклаб олиш имконияти тўғрисида маълумот тақдим этилиши кафолатланади.

8. Кенг маълумот бериш

Аэродромларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар агентликнинг www.uzcaa.uz. веб-сайтида амалга оширилади

9. Сўров бўйича маълумот бериш

  • (78) 120-00-74 телефон орқали: 9-00 дан 18-00 гача Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш тартиби тўғрисида маълумотни оғзаки тақдим этиш;
  • (71) 254-14-82 ёки (71) 255-53-37 факс орқали суткада, ёзма сўровларни қабул қилади,
    9-00 дан 18-00 гача агентлик идораси, сўров бўйича ёзма ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш;
  • m.madaminov@uzcaa.uz ёки caa@uzcaa.uz: электрон почтаси орқали: ёзма сўровларни кун давомида қабул қилиш;

10. Фойдаланиладиган бланкалар (шакллар)

Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш учун ариза бериш Дававианазорат бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари
билан белгиланади.

11. Зарур хужжатлар

ЎзР АҚ 160нинг иловаларига мувофиқ ҳужжатлар тўплами билан сертификатлаш учун ариза

  1. Аэродромни сертификатлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
  2. Аэродром ҳудудида текшириш тўғрисида ҳисобот.
  3. Тадқиқот ташкилотларининг сунъий қопламларнинг мустаҳкамлиги, парвозлар хавфсизлигини тенг даражада таъминлаш тўғрисидаги хулосалари ва бошқалар.
  4. Мувофиқлик жадваллари; аэродром синфи, қопламларнинг мустаҳкамлиги, қияликлар, қопламларнинг ҳолати, мавжуд масофалар, тўсиқлар.
  5. Аэродром хизмати тўғрисидаги низом.
  6. Аэродромда хизмат кўрсатадиган ходимларнинг штатлари.
  7. Аэродромга хизмат кўрсатадиган МҲХларнинг рўйхати.

12. Хизматлар тўлови.

Хизматлар пулли

13. Давлат хизматларини кўрсатиш босқичлари

“Узавиация” агентлигининг www.uzcаа.uz веб-сайтида "асосий - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар - 8-блок" босқичма-босқич "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиация аэропортларини сертификатлаш қоидалари" ЎзР АҚ-160 ни босинг.
Қоидалар қуйидаги босқичларни белгилайди:

  1. аризани қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
  2. ариза берувчига унинг қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда билдирилган мурожаатни дастлабки баҳолаш;
  3. ариза берувчига аниқланган камчиликлар тўғрисида ёзма равишда билдирилган мурожаат ва далилларни ўрганиш;
  4. ариза берувчидан далилларга асосланган ҳужжатларни текшириш пайтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилишини текшириш тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиш;
  5. аэродромни сертификатлаштириш талабларига мувофиқлигини текшириш ва аудит натижалари бўйича аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда актни бажариш;
  6. аэродром операторидан сертификатлаштириш текшируви жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиш;
  7. аэродромни қайта текшириш (агар керак бўлса);
  8. аудит натижаларига кўра аэродром сертификатини бериш (бермаслик) тўғрисида қарор тайёрлаш.

14. Рад этиш асослари

Сертификат беришни рад этиш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

  1. сертификатни чақириб олиш тўғрисида аэродром операторининг ёзма аризаси;
  2. сертификатнинг амал қилиш муддати тугаши (сертификатни уч ойдан ортиқ ўз вақтида янгилаш);
  3. аэродромни тугатиш ёки топшириш;
  4. тўхтатиб қўйилган аэродром сертификатини ўз вақтида қайтармаслик.

Хизматни онлайн олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 30.11.2021 10:08:47

Чоп этиладиган нусхаси