Маълумотлар рўйхати

“Ўзавиация” агентлигининг фаолияти тўғрисидаги чекланган ахборотлар:

  1. Агентлик ходимларининг шахсий маълумотлари.
  2. Агентлик ходимларининг фуқаро авиациясининг муҳим объектларига киришлари тўғрисидаги маълумотлар.
  3. Парвозлар хавфсизлиги билан боғлиқ текширувлар ёки суриштирувлар тўғрисидаги маълумотлар.
  4. Авиация ҳодисалари ва инцедентларини суриштирув жараёни тўғрисида маълумотлар.
  5. Парвозлар хавфсизлиги бўйича таҳлиллар, сертификатлар ва маълумотлар.
  6. Агентликка мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик тижорат сиридан иборат маълумотлари.
  7. Агентликка тасдиқлаш учун тақдим этилган авиакомпания ҳужжатларининг мазмуни тўғрисида маълумотлар.
  8. Авиакомпаниялар ёки ваколатли шахслар томонидан тақдим этилган йўловчилар рўйхати тўғрисида маълумотлар.
  9. Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик каналлари орқали режалаштирилган рейслар ҳақида маълумотлар.
  10. Парвоз, муҳандислик-техник ходимлар ва АТЦ диспетчерларининг шахсий маълумотлари.
  11. ЎзР ФА шифокорларнинг ҳисоботлари ва якуний ҳужжатлари.
  12. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиасияси корхоналарининг тиббий-учиш експерт комиссиялари томонидан авиасия ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари таҳлили.
  13. Баённома қарорларидан олинган маълумотлар.
  14. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиасияси ходимларининг соғлиғи ва ўлими ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотлар ва ҳужжатлар.
  15. ЎзР ФА ТУЕК аʼзоларининг шахсий маълумотлари.
  16. Хорижий эксплуатантларнинг авиация хавфсизлиги дастури.
  17. Хорижий эксплуатантларнинг ҲКларини текшириш бўйича ҳужжатлар.
  18. Агентлик ходимларининг иш тавсифлари.
  19. Авиакомпанияларда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режалари.
  20. Инспекторнинг қўлланмаси.
  21. Сертификатлаш ёки текшириш натижалари асосида расмийлаштирилган саволномалар.
  22. Авиация хафвсизлигини таʼминлаш ёʼналишига қаратилган барча ҳужжатлар.
  23. Ўзбекистон аеродромлари ҳудудида парвозларни ишлаб чиқариш бўйича йўриқномалар.
  24. Фуқаро авиацияси аеродромлари элементларининг хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар (географик координаталари, УҚЙ, ҲЙ ва перронлар).
  25. Аеродромлар ҳудудидаги баланд тўсиқлар ҳақида маълумотлар (географик координаталари, энг яқин жойлашган аеродром остонасидан чизиқли координаталари, объектлар баландликлари).
  26. "Ўзавиасия"агентлигининг ахборот хавфсизлиги сиёсати.
  27. Штатлар жадвали тўғрисида маълумотлар.
  28. Ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа тўлов турлари тўғрисида маълумот.
  29. Давлат номидан амалга ошириладиган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш тўғрисидаги маълумотлар.

“Ўзавиация” агентлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар:

  1. Агентлик томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (йиғилишлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар
  2. Агентлик раҳбарлари ҳақида қисқача маълумот кўринишидаги хабарлар (фуқароларни қабул қилиш кунлари ва бошқалар);
  3. Агентлик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, телефон ва почта манзиллари, электрон почта манзиллари, ахборот хизматлари ва ишонч телефонлари рақамлари, жамоат транспорти йўналишлари, номлари.
  4. Агентлик раҳбарининг, шунингдек ушбу органлар ваколат берган мансабдор шахсларнинг нутқлари ва баёнотлари матнлари.
  5. Агентлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
  6. Агентлик фаолиятига оид таҳлилий ҳисоботлар ахборот шаклида;
  7. Ариза, таклиф, мурожаат ва шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
  8. Қабул қилинган аризалар, таклифлар ва шикоятлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида маълумот олиш учун аризаларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари.

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 21.10.2022 14:59:04

Чоп этиладиган нусхаси