Остонада "Марказий Осиё - Хитой" (C5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи коференцияси ўтказилмоқда

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси авиация маъмуриятлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси агентликлари ва аэронавигация хизматлари вакиллари, аэропортлар ва авиакомпаниялар раҳбарияти иштирок этмоқда.

Конференция кун тартибига кўра парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, транспорт-транзит интеграциясини ривожлантириш , авиация мутахассисларининг малакасини ошириш, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари орасидаги халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш, экологик барқарор авиацияни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари киритилган.