20 октябрь — Халқаро авиадиспетчерлар куни муносабати билан табрик!!

Ҳурматли «Ўзаэронавигация» Маркази жамоаси!

«Ўзавиация» агентлиги номидан Сизни ва бутун жамоангизни 20 октябрь — Халқаро авиадиспетчерлар куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Сизлар фуқаро авиацияси тизимининг энг муҳим ва масъулиятли бўғини — ҳаводаги ҳаракатни бошқариш соҳасида юксак малака, диққат ва сидқидиллик билан фаолият юритиб, мамлакатимиз осмонида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасизлар.

Диспетчерлик фаолияти — бу нафақат юқори касбий маҳорат, балки тезкор қарор қабул қилиш, ҳар бир парвоз ортида инсон ҳаёти турганини чуқур ҳис этиш демакдир. Сизнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли юртимиз осмонидаги ҳар бир парвоз хавфсиз ва барқарор амалга оширилмоқда.

Сизларга соғлик-саломатлик, қувват ва шижоат, оилавий тинчлик ва келгуси фаолиятингизда янги ютуқлар тилаймиз.

Ҳурмат билан, «Ўзавиация» агентлиги