Назаров Тахир Олимжанович

“Ўзавиация” агентлигининг директори

1968 йил 1 августда Тошкент вилояти Олмазор шаҳарчасида туғилган.

1985 – 1990йй.  - Рига фуқаро авиацияси учувчи-техник билим юрти курсанти.

1987 – 1989йй. - Совет Армияси сафида хизмат ўтаган.

1990 – 1998йй. - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Узаэронавигация” Марказининг Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими Тошкент худудий бўлинмаси диспетчери, катта диспетчери.

1998 – 2003йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат авиация назорати инспекциясининг Парвозлар раҳбари - инспектор – ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни назорат қилиш бўйича бош мутахассиси.

2003 – 2009йй. - Хорижда ишлаган.

2010 – 2014йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат авиация назорати инспекциясининг Аэродромларни сертификатлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни назорат қилиш Бўлими бошлиғи.

2014 – 2019йй. - Ўзбекистон Республикаси Давлат авиация назорати инспекциясининг сертификатлаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи.

2019 – 2021йй. - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг сертификатлаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи.

2021 – х.в. - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори.

Aгентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Транспорт вазирлиги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Aгентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, агентлик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш.

Лим Олег Николаевич

“Ўзавиация” агентлигининг директор ўринбосари
  • caa@uzcaa.uz
  • +998-78 120-00-58
  • Шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: сешанба, пайшанба 09:00 дан 11:00 гача

1960 йили 25 майда Тошкент вилоятининг Тойтепа шаҳрида туғилган.
1980 йили фуқаро авиацияси Кирсанов авиация техник билим юртини, 1987 йили Киев фуқаро авиацияси мухандислари институтини тугатган.
1977-1980й. Фуқаро авиацияси Кирсанов авиация техник билим юрти курсанти .
1980-1992й. Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси Урганч бирлашган авиаотряднинг авиация-техника базасида авиатехник, смена мухандиси, самолёт участкасининг катта мухандиси, участканинг етакчи мухандиси.
1992-1995й. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиация-техника мажмуасидаги вертолёт участкасида етакчи мухандис.
1995-1998й. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг текширишлар бўлимида етакчи мухандис-инспектор.
1998-2002й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида авиация ходисаларини текшириш бўлимининг бошлиғи ўринбосари.
2002-2003й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаш ва лицензиялаш бўлими бошлиғи.
2003-2008й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи.
2008-2019й. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари
2019 йил 1 июнда “Ўзавиация” агентлиги директор ўринбосари.

Халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг манфаатини ифодалайди, бошқа давлатларнинг авиация маъмуриятлари билан ўзаро ҳаракат ва ҳамкорликни таъминлайди. Сертификатлаш, лицензиялаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармасининг, Олий малака комиссиясининг, Марказий тиббий-учувчилар эксперт комиссиясининг фаолиятини ташкил етади ва бошқаради. Фуқаро авиациясининг субъйектлари ва объйектларида сертификатлаш текширув ва инспекторлик назоратини ўтказишдаги комиссияларнинг ишида иштирок етади.

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 12.05.2020 10:14:35

Чоп этиладиган нусхаси