"ХОН АТЛАС" фестивали

19-апрель куни “Узавиация” агентлигида «ХОН АТЛАС» фестивали ўтказилди. Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида агентликда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ишга атлас, адрас ва бошқа миллий матолардан тикилган либосларда келдилар.

Фестивал доирасида хон атласнинг келиб чиқиш тарихи ва шаклланиш босқичлари, шунингдек, ушбу миллий матони ишлаб чиқариш технологияси ва дизайни хақидаги қизиқарли маърузалар ўқиб эшиттирилди.