“SALAM AIR ” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун руҳсатнома олди

“SALAM AIR ” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун руҳсатнома олди
Ўзбекистон Республикаси ва Омон Султонлиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан “SALAM AIR” авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли Ўзбекистон Республикасига Маскат – Ташкент – Маскат ва Маскат – Наманган – Маскат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.