“Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров Қатар ва Малайзия давлатлари авиация маъмуриятлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Жорий йилнинг 25-сентябрь куни ИКАО Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров Қатар ва Малайзия давлатлари авиация маъмуриятлари раҳбарлари билан мамлакатларимиз ўртасида ҳаво қатновини ривожлантиришга бағишланган учрашув ўтказди.
Учрашувда халқаро ҳаво транспортининг иқтисодий ривожланиши, икки мамлакатлар ўртасида авиақатновлар сони ва йўналишларини ошириш, ҳаво трассаларининг ўтказувчанлик қобилияти ва самарадорлигини ошириш бўйича ташаббуслар, ИКАОнинг USOAP/USAP аудит дастурлари доирасида ҳамкорлик қилиш ҳамда авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.