Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йилда келиб тушган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Фуқаро авиация агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2021 йилда   жами  43 та   мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг  4 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали,   31 таси ёзма,  2 таси электрон шаклда ҳамда   6 таси расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил қилади.

2021 йилда келиб тушган мурожаатларнинг  23 таси   жисмоний шахслардан ва 20 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Фуқаро авиация агентлигига келиб тушаётган барча мурожаатлар бевосита раҳбарият томонидан назоратга олинган. Агентликнинг мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тизимли равишда мониторинг қилиниб, ҳар чоракда таҳлил қилиб борилмоқда.

Агентликнинг кенгайтирилган йиғилишларида ҳар чоракда мурожаатлар билан ишлаш аҳволи бўйича муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳақида тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб келинмоқда.

Шунингдек, Агентликнинг раҳбарияти ҳамда бўлим раҳбарлари, масъул ходимлари аҳолининг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш юзасидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан жадвал тасдиқланган.

Кўчириб олиш

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 10.11.2021 16:32:49

Чоп этиладиган нусхаси