Муқаддасдир Ватан байроғи

Давлатимиз, миллатимиз ифтиҳори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилганлигининг 30 йиллиги мунособати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” мавзусида бошланғич касаба уюшмаси томонидан ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда иштирокчиларга “18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган Кун” билан барчани чин дилдан муборакбод этиб, давлат рамзларидан бири бўлмиш байроқ ранглари ҳақида тушунтириш бериб ўтилди;

Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар нарсадан  устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир.

Тадбир давомида давлат байроғи мазмун-моҳияти ва уни мадҳ этувчи махсус видеороликлар намойиш этилди.