Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун мохиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8-майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган.

Тадбир давомида “Ўзавиация” агентлиги директори Т.Назаров сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиети учун ва жамиятни яна-да ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга ҳизмат қилаетганлигини алоҳида белгилаб ўтдилар.

Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети катта уқитувчиси Ф.Самиғжанова ва Жамоат хавфсизлиги Университети юридик фанлар доктори профессор С.Рахмонва ва ИИВ Академияси кафедра бошлиғи, дотцент З.Жаббаровлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.