ИКАО

1992-йил 3-июл Ўзбекистон Парламенти халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни (03.07.1992-йилдаги 666-ХИИ-сон Олий Кенгаш қарори) ратификация қилди ва 1992-йил 12-ноябрда Ўзбекистон Республикаси халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)га тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳолда тўлиқ аъзо бўлди. 1992-йил 3-июл Ўзбекистон Парламенти халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни (03.07.1992-йилдаги 666-ХИИ-сон Олий Кенгаш қарори) ратификация қилди ва 1992-йил 12-ноябрда Ўзбекистон Республикаси халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)га тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳолда тўлиқ аъзо бўлди. ИКАОнинг асосий вазифаларидан бири жаҳон фуқаро авиациясида ягона дастур бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишдир. Бундай стандартлар ҳозирда Чикаго Конвенциясида 19 Иловаларида белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари ва республика фуқаро авиацияси соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ИКАО халқаро стандартлари асосида қабул қилинган. Агентлик ИКАОдан замон талабларини ҳисобга олган ҳолда янги қабул қилинган ёки мавжуд халқаро стандартларни ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган янги ҳаво йўлларини рўйхатга олиш ва уларни ИКАО рамзларини олиш бўйича ИКАО билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

ИКАО минтақавий Европа бюроси (Ўзбекистонни ўз ичига олган ИКАО минтақавий ваколатхонаси) томонидан тузилган бир қатор семинар ва амалиётларда агентлик вакиллари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ, АО "Ўзбекистон аэропортлари" ва "Ўзаэронавигация" маркази вакиллари доимий равишда иштирок этиб келмоқдалар.

Агентлик парвоз хавфсизлиги ва авиация хавфсизлигини таъминлаш борасида ИКАО ўтказиб келаётган тадбирларда ҳамкорлик қилиб қатнашмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ИКАО доирасида парвоз хавфсизлигини назорат қилишни ташкил этиш давлатларидаги текширишларни ўтказиш бўйича ИКАО Умумжаҳон дастурида, шунингдек, давлатларда авиация хавфсизлиги соҳасида текширишлар ўтказиш бўйича ИКАО Умумжаҳон дастурида иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси ва ИКАО ўртасида қуйидаги меморандумлар имзоланди: Ўзбекистон Республикаси ва халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ўртасида парвоз хавфсизлигини назорат қилиш ташкилотининг Умумжаҳон аудит дастури доирасида доимий мониторинг механизми ҳақида ўзаро англашув меморандуми; Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ташкилотнинг авиация хавфсизлиги соҳасидаги Умумжаҳон аудит дастури доирасида узлуксиз мониторинг механизми тўғрисида меморандуми. Агентлик республика фуқаро авиацияси вакилларига ИКАО ва Сингапур фуқаро авиацияси Академиясининг қўшма ўқув дастури, ИКАО-Кореянинг ривожланаётган мамлакатлардан мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастури ўқув курсларида иштирок этиш учун зарур ёрдам кўрсатиб келмоқда.

  1. Конвенциялар ва тегишли актлар
  2. Шартнома ва келишувлар
  3. ИКАО қоидалар тартиби ва маъмурий низомлари
  4. Конвенция Иловалари (ANNEX)
  5. Навигация хизматлари қоидалари
  6. Ассамблея
  7. Кенгаш (материаллар, тадбирлар, ҳисоботлар, нашрлар)
  8. Навигация
  9. Ҳаво транспорти
  10. Ҳуқуқ

2021 й. 20 октябрга Агентлик иҳтиёридаги ИКАО хужжатлар каталоги.(Қискартирилган кўриниши)

  Каталогни юклаб олинг 0.13 Мб

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 24.11.2021 11:27:35

Чоп этиладиган нусхаси