Дронлар - УУА

Ўзбекистон Республикаси хаво бўшлигъида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг худудига олиб кириш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 26.11.2014й. 322-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамасининг алохида қарори билан рухсат берилади.

Бундай рухсатни фақат юридик шахс фақат идоравий вазифаларини бажариш учун олиши мумкин. Кўрсатилган хизматга хақ ундириш ёки ундирмаслик ташкилотлар томонидан, жумладан жисмоний шахслар томонидан ман этилади.

Ўзбекистон Республикаси хукуматидан бундай рухсатни олмоқчи бўлган ташкилот, радиоэлектрон қурилмадан фойдаланишга ваколатли органнинг белгиланган тартибда рухсатини олиши керак.

Юқорида айтиб ўтилган рухсат олингандан кейин, буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 31 август 287-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат ва фуқаро авиасиясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўгърисидаги низом”га асосан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш учун "Ўзавиация" агентлигига ариза беради.

Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга ва рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олгандан кейин буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Хаво худудидан фойдаланиш учун Хаво худудидан фойдаланишни бошқариш ягона тизимидан рухсат бўлгандагина Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни бошлайди. Ўзбекистон Республикаси хаво минтақасидан фойдаланишга рухсат олиш тартиби :

“Ўзбекистон Республикаси давлат ва фуқаро авиасиясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўгърисидаги низом”нинг 7-иловасига асосан амалга оширилади.

Ушбу талаблар хаво кемаларининг авиамоделлари хамда ўйинчоқ моделларига тегишли эмас.

Хаво кемасининг ўйинчоқ моделларидан хаво худудидан фойдаланишга юқорида кўрсатилган шартларсиз хам рухсат берилади. Ўйинчоқ моделларнинг парвоз баландлиги 50 метрдан ошмаслиги, аэродром хаво йўлагидан 150 метр узоқликда, одамлардан хавфсиз масофада бўлиши хамда учиш мосламаси билан визуал алоқани доимо сақлаб туриши лозим.

Хаво кемалари моделлари (авиамоделлари)нинг парвози ўқув, спорт, маданий-марифий тадбирлар, техник ижодиётни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси хаво худудидан фойдаланиш тўгърисидаги низомга мувофиқ хаво кемалари парвозининг фақат махсус зоналарида бажарилади.

Ушбу фаолият хақидаги батафсил маълумотни Учувчисиз учиш аппаратларини рўйхатга олиш ва фойдаланишини назорат қилиш бўлими болшлиғидан олишингиз мумкин. Хусанов Мурат Аброрович, алоқа телефон рақами: +998-78 120-00-78; e-mail: m.xusanov@uzcaa.uz

Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш аппаратларининг ноқонуний ишлатилиши ва сақланиши тўғрисидаги маълумотлар

Чет эллик сайёҳлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорига 2018 йилда тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат беришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади.

Шунингдек хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлигининг илтимосномалари асосида ҳам рухсат бериш инобатга олинади.

Бундай рухсатномаларни беришнинг соддалаштирилган тартиби, хорижий фуқаро юқорида кўрсатган вазирлик ёки идоралардан бирига ёки Ўзавиация агентлигининг https://bla.uzcaa.uz/ электрон платформаси орқали расмий мурожаатини учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсат олишини кўзда тутади.

Ҳозирги пайтда Вазирлар Маҳкамасининг фуқаролик авиациясидаги алоҳида қарорлар билан қуйидаги ташкилотлар рухсат олишади:

Ташкилот номи Вазирлар махкамасининг хужжатлари Кўчириб олиш
1 ДУК «ЎЗГАШКЛИТИ» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 май 2016 йилдаги 150-сонли қарори  Кўчириб олиш 0.67 Мб
2 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 май 2016 йилдаги 150-сонли қарори  Кўчириб олиш 0.67 Мб
3 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш БОШ БОШҚAРМAСИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 март 2017 йилдаги 252-сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.05 Мб
4 Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари,геодезия,картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 март 2017 йилдаги 258-Ф-сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.25 Мб
5 «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 март 2017 йилдаги 258-Ф-сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.25 Мб
6 Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари,геодезия,картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги «Геоинноватсиа маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 август 2018 йилдаги №663-сонли қарори  Кўчириб олиш 0.12 Мб
7 Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 сентябр 2018 йилдаги 791-Ф-сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.24 Мб
8 Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 декабр 2018 йилдаги 4078 сонли қарори  Кўчириб олиш 0.90 Мб
9 Ўзбекистон халкаро ислом академийси ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 январ 2019 йилдаги 25 сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.18 Мб
10 Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 январ 2019 йилдаги №64-ф-сонли фармойиши  Ҳавола
11 Қизилмия ва бошка доривор ўсимликларни йетиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил етиш Уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 феврал 2019 йилдаги 138 сонли фармойиши  Кўчириб олиш 0.21 Мб
12 Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрел 2019 йилдаги №347-сонли карори  Кўчириб олиш 0.14 Мб
13 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 2019.10.30 № ПФ-5863  Ҳавола
14 "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 январь 2021 йилдаги 14-Ф-сонли фармойиши  Ҳавола
15 «UZAEROSPACE» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 июль 2021 йилдаги 384-Ф-сонли фармойиши  Ҳавола
16 «Геология-маркшейдерлик хизмати» ДК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 декабр 2018 йилдаги 4078 сонли қарори  Ҳавола
17 Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Миллий PR -марказ” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 декабр 2016 йилдаги 2666 сонли қарори  Ҳавола
18 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиха” давлат илмий-лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 феврал 2021 йилдаги 5006 сонли қарори  Ҳавола
19 «Enter Engineering Ptd.Ltd» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябр 2021 йилдаги 663-F сонли фармойиши  Ҳавола
Ташкилот номи Идоравий вазифалар рўйхати УУA тури Сони ва рўйхатга олиш рақами Хулоса рақами
(Берилган сана)
1 ДУК «ЎЗГAСҲКЛИТИ» Объектларнинг географик боғланган фотосуратларини кейинги қайта ишлов йўли билан олиш ва ҳудудий ўрганиш, 3Д форматда йер майдонларнинг баландлик моделини яратиш “Geoscan 201 Pro”,
    “Geoscan 401”,
“DJI PHANTOM 4 Pro”+ RTK, DJI "MINI 2"
24
00001, 00002, 00007, 00011, 00015, 00016, 00017, 00018, 00027, 00028, 00034, 00035, 00036, 00037, 00038, 00039, 00115, 00116, 00117, 00118, 00119, 000120, 00121, 00122
№1
08.09.2017й.
2 «Республика Аэрогеодезия маркази» ДМ Қишлоқ-хўжалик махсулотларини мониторинг қилиш ва худудларни картография қилиш ишларини бажариш “DJI PHANTOM 4 Pro”,
“А6 PLUS”, “DJI PHANTOM 4 Pro Plus”
13
00003,00004, 00005, 00006, 00012, 00033, 00144, 00145, 00146, 00147, 00148, 00149, 00150
№ 2
29.11.2021й.
3 «Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси Сабзавот, полиз екинлари ва деҳқон хўжаликларининг боғларини мониторинг қилиш UAT “Ptero G1” 1
00010
№ 4
26.01.2018й.
4 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош Бошқармаси Маданий мерос объектларини илмий, илмий ва техник тадқиқотлар ва ҳужжатларини тайёрлашда қўллаш “PHANTOM 4 Pro” 2
00013, 00014
№ 5
31.05.2018й.
5 «Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси» Сиёсий, маданий, ва турли тадбирларни фото ва видео тасвирга олиш “PHANTOM 4 Pro Plus”, Inspire 2, Mavic 2 Pro 29
00019, 00020, 00021, 00022, 00023, 00024, 00008, 00009, 00043, 00087, 00088, 00123, 00124, 00125, 00126, 00127, 00128, 00129, 00130, 00131, 00132, 00133, 00134, 00135, 00136, 00137, 00138, 00139, 00140
№ 6
25.08.2018й.
6 Ўзбекистон Республикаси йер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси хузуридаги «Геоинновация маркази» ДУК Картографик (аерофотосуръат), қишлоқ хўжалиги екин ва майдонларини пуркаш хизматлари

“PHANTOM 4 Pro A6 PLUS”, “SWIFT”,

АГД Фиксар Конвертоплан High Great

46
00025, 00026, 00029, 00030, 00031, 00032, 00041, 00042, 00044, 00045, 00046, 00047, 00048, 00049, 00050, 00051, 00052, 00053, 00054, 00055, 00056, 00057, 00058, 00059, 00060, 00061, 00062, 00063, 00064, 00065, 00066, 00067, 00068, 00069, 00070, 00071, 00072, 00073, 00074, 00075, 00076, 00077, 00078, 00079, 00080, 00081
№ 7
12.11.2018й.
7 Ўзбекистон Халқаро Ислом Aкадемияси қошидаги "Зиё" медиа-маркази Aерофотовидеосуръат “PHANTOM 4 Pro Plus” 1
00040
№ 8
15.10.2019й.
8 Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Ўзбекистон Республикаси хавли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати Объектларни кузатиш ва ортофотоплан яратиш

«TERRA SD», 

"Geoscan-101",

«DJI Matricce 600 Pro»

3
00082, 00086, 00109
№9
07.06.2020й.
9 ""ZOR Телерадиокомпанияси"" Фото ва видео тасвирга олиш

“PHANTOM 4 Pro Plus”

«DJI Inspire 1»,

«DJI Inspire 2»,

«Mavic 2 Pro»,

«EVO II PRO»

5
00083, 00084, 00085, 00107, 00108
№10
17.11.2020й.
10

"Жиззах Органик" МЧЖ ХК

Чорва молларини, экинларни қўриқлаш ва патруллаш

“GREAT SHARK 330VTOL”

1

00089

№11

02.02.2021й.
11

ДУК “РЕГИОНАЛГЕОЛОГИЯ”

Кенг кўламли топографик тадқиқотлар, режалар ва 3Д релефли моделларни яратиш

“Geoscan-101”

2

00090,00091

 

№12

10.03.2021й.
12

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-мухофаза қилиш давлат қумитаси ҳузуридаги “Екологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мултимедиа маркази” ДУК

Экология соҳасидаги инновацион технологияларни жорий этиш ва инспекторларнинг фаолияти, экологик мониторингни амалга ошириш

 

«PHANTOM 4 Pro V2.0»

Конвертоплан
ЭРА-54

 

15

00092, 00093, 00094, 00095, 00096, 00097, 00098, 00099, 00100, 00101, 00102, 00103, 00104, 00105,

00106
 

№13

25.05.2021й.
13

«Жиззах Petrolium» MChJ ҚК

Тунда ва кундузи қувурларни кузатиш ва патруль қилиш

«PHEA 160 Hexacopter»,

«Great shark 330 VTOL»

5

00110, 00111, 00112, 00113, 00114

№14

02.08.2021й.
14

«UZAEROSPACE» МЧЖ

Аэрофото ва видеосъемка

«WingtraOne GEN ΙΙ»,
«Phantom 4Pro V2.0, model WM331S»

3

00141, 00142, 00143

№15

03.11.2021й.

15

«Геология-маркшейдерлик хизмати» ДК

Геологик-қидирув ишларини, , маркшейдерлик ва типографик ўлчовларни бажариш

«Terra SD»

1

00151

№16

31.01.2022й.

16

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Миллий PR -марказ”

Реклама ва фильмлар, журналлар ва плакатлар учун фотосуратлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларни суратга олиш

«DJI PHANTOM, 4 Pro Plus»

2

00152, 00153

№17

02.02.2022й.

17

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиха” давлат илмий-лойиҳалаш институти

Қишлоқ хўжалиги экинларининг мониторинги, сув зоналари экологияси, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва балиқчиликни назорат қилиш

«DJI Mini 2», «THEA 130S», «FOXTECH AYK-250 VTOL», «FOXTECH Hover1 FH 310», «Phontom 4Pro+»

9

00154, 00155, 00156, 00157, 00158, 00159, 00160, 00161, 00162

№18

14.02.2022й.

18

«Enter Engineering Ptd.Ltd»

Мониторинги, аэрофото ва видеосъемка

«PHANTOM 4 PRO V2.0 Plus»,
«DJI Air 2S»

2

00163, 00164

№19

05.05.2022й.

Саҳифанинг охирги янгиланиш санаси: 22.06.2022 10:57:18

Чоп этиладиган нусхаси