Йўловчилар учун муҳим хабар

Россия Федерациясининг “Smartavia” ва “I FLY” авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун тақдим қилинган сўровномаларига “Ўзавиация” агентлиги томонидан рухсатномалар олдиндан расмийлаштирилган.

Бироқ, “Smartavia” авиакомпанияси томонидан 2022 йил 7 март кунига режалаштирилган Москва – Урганч – Москва йўналишидаги парвоз бажарилмаслиги юзасидан авиакомпания томонидан расмий маълумот берилди.

Шуннигдек, “I FLY” авиакомпанияси эса 2022 йил 5 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига бажарилиши кутилаётган ҳамда барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги хақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этди.

Бекор бўлган авиақатновлар йўловчилари авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан ушбу чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилади.

Шу ўринда йўловчилар ва авиакассалар мутасаддиларидан авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги “Ахборот жадвали” (https://uzcaa.uz/uz/table) бўлимида режалаштирилган чартер парвозларининг ҳолати билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.