Хайрия хашари!

Бугун, 2023 йил 18 март куни “Ўзавиация” агентлигида ҳукумат фармойишига асосан (91–Ф, 04.03.2023 й.) умумхалқ баҳор байрами Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ҳамжиҳатлигида хайрия ҳашари ўтказилди.

Тадбир давомида Агентликнинг ички ва атроф йўлаклари ободонлаштирилди. Дарахтларни оқлаш ва кесиш ишлари ташкиллаштирилди. Агентликка туташган махалла кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишларига махалла аҳолисига кўмаклашилди.

Тадбирда “Ўзавиация” агентлигининг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди.