Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган авиакоманиялар учун ўта муҳим маълумот

“Ўзавиация” агентлиги 2018 йилнинг 25 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарори қабул қилинганини маълум қилади.

Мазкур қарор билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом” тасдиқланган.

Шунингдек, ушбу қарорнинг 2-бандида қуйидаги муддатларда ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали тақдим этилиши белгилаб берилган:

узоқ йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.

“Ўзавиация” агентлиги барча авиаташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабаларининг бажарилишини талаб этади.

 Ҳужжатнинг матни билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин.