Ҳуқуқий билимлар оширилди

Жорий йилнинг 14 февралдан 1 мартгача «Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш марказида юридик хизматнинг ҳуқуқий билимлари оширилди.

Маърузалар марказ ўқитувчилари, фан докторлар, бошқа юқори малакали мутахассислар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан шуғулланувчи ходимлар, судьялар, Ўзбекистон аҳолисига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Мадад» нодавлат нотижорат жамияти раҳбари томонидан ўтказилди. Тақдимот материаллари, видеороликлар намойиш этилди. X.Sulaymonova номидаги суд экспертиза институтида, шунингдек, Мирзо Улуғбек туман юридик марказида амалий машғулотлар ташкил этилди.

Имтиҳон натижалари бўйича билимларни ошириш сертификат билан тасдиқланди.