Туркиянинг “SUNEXPRESS” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун руҳсатнома олди

Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2023 йил 12 сентябрь куни “SUNEXPRESS” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Измир-Самарқанд-Измир йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing-737 русумли ҳаво кемаларида амалга оширади.