Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида “Ўзавиация” агентлигида тадбирлар бўлиб ўтди

  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Ўзавиация” агентлиги ходимларининг фарзандлари ўртасида “Энг севимли, энг бебаҳо” мавзусида расмлар танлови ўтказилди ва иштирокчиларга совғалар топширилди.

  Шунингдек, “Ўзавиация” агентлиги касаба уюшма қўмитаси ва маъмурияти вакиллари “Ногирон-болалар камалак уйи” имконияти чекланган болалар ташкилотининг Васийлик кенгашида аъзоси сифатида озиқ-овқат тўпламлари билан таъминлади. Миллий анъаналарга кўра, байрам оши ташкил этилиб, меҳнат фахрийлар таклиф этилди.