Кексаларга хурмат

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг "Тадбир режаси"га мувофиқ ҳар йилнинг
3-9 октябрь кунлари «Ўзавиация» агентлигининг бирламчи касаба уюшмаси томонидан "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланган.

Мазкур тадбирда "Фахрийлар кенгаши" аъзолари уйларига ташриф буюрилди.Ташриф давомида меҳнат жамоанинг фахрийлар ўртасида спортнинг шашка ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб эсдалик совғалари топширилди.

Самимий руҳда ўтган ҳар бир хонадондаги суҳбатда фахрийларимизнинг юртимиз ривожига кўрсатган заҳматли меҳнатлари бугунги баркамол авлоднинг улғайишида улкан ҳисса эканлиги таъкидланди.