ICАО Ассамблеясининг 41-сессияси

   2022 йил 27 сентабрь куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ICАО Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Ассамблеясининг 41-сессияси ўз ишини бошлади. Тадбир 2022 йилнинг 27 сентабрдан 7 октабргача давом этади.

   ICАО Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси маъмурияти номидан “Ўзавиация” агентлиги директори Назаров Тохир Алимжанович иштирок этмоқда.

   Ушбу муҳим тадбирда ICАОга аъзо давлатлар фуқаро авияцияси соҳасида глобал алоқаларини ривожлантириш, саёҳатчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш ва фуқаро авиациясини ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қиладилар.

   Ассамблеянинг 41 - сессияси доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори ҳамда ICАО Президенти ва ICАО Бош котиби ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиацияси тизимида ICАО аудити ўтиши масалаларига бағишланган учрашувлар ўтиши режалаштирилган.