“Fly Dubai” авиакомпаниясига Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида 2022 йил 30 августда “Ўзавиация” агентлиги томонидан
Fly Dubai” авиакомпаниясининг 2019 йил 11 январдаги 92-сонли Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Эксплуатацион рухсатномасига янги
Дубай-Наманган-Дубай йўналиши киритилди.

   Бу авиакомпания томонидан мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган Ўзбекистон Республикасидаги учинчи аэропорти ҳисобланади. Ҳозирги кунда авиакомпания Тошкент ва Самарқанд аэропортларига авиақатновларни амалга оширмоқда.

   “Fly Dubai” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни Boeing 737 ҳаво кемаларида амалга оширади.