Ёш ижодкор

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29-йиллиги арафасида, “Ўзавиация” агентлигининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан “Конституция куни” мавзусида расмлар танлови ташкил этилди.

Танловда агентлик касаба уюшмаси аъзоларининг фарзандлари ва набиралари иштирок этдилар. Республикамизнинг энг кичик фуқаролари Ватанга муҳаббат, Конституция ва Республика давлат рамзлари ҳақида расмлар чиздилар.

“Ўзавиация” агентлиги касаба уюшмаси қўмитаси миннатдорчилик сифатида фарзандларимиз ва набираларимиз томонидан кўрсатилган ташаббус учун эсдалик совғалари топширилди. Эсдалик совғалар “Ўзавиация” агентлиги ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунига бағишланган йиғилишида, тантанали равишда топширилди.