28-сентябрь “Хон атлас” фестивали

28-сентябрь куни “Ўзавиация” агентлигида “Хон атлас” фестивали ўтказилди.

“Ўзавиация” агентлиги хотин-қизлари томонидан миллий либосимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва ананалари, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш етиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида, атлас ва адрас тарғиботини кучайтириш, анъана ва удумлари, диди ва эстетик қарашларини кенг тарғиб етиш мақсадида ташкил етилди.

Мазкур фестивал доирасида агентлик хотин-қизлари томонидан миллий либосларда флешмоблар тайёрланди ва байрам тадбири ўтказилди.