21 октябрь “Давлат тили куни”

21-октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан, “Ўзавиация" агентлиги ходимлари иштирокида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида “Ўзавиация” агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Гулямов томонидан маруза қилинди.
Маруза давомида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мазмуни етказилди ҳамда бугунги кунда Агентликда “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида амлга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Суҳбат якунида ходимлар ўртасида ёзма равишта диктантан ўтказилди. Диктант якунлари бўйича иштирокчилар давлат тилида иш юритиш бўйича қолланмалар билан тақдирландилар.