“Ўзавиация” агентлигининг 2021 йил учун юридик хизмат натижалари сарҳисоб қилинди
2022-йил 07-феврал куни меҳнат жамоаси йиғилишида “Ўзавиация” агентлиги фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликка риоя этиш аҳволи тўғрисидаги юридик хизматнинг 2021-йил учун ҳисоботи эшитилди.
“Ўзавиация” агентлиги юридик хизмат фаолиятининг энг муҳим асосий йўналишлари ҳисобланади:
- Агентлик ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
- Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
- Агентликнинг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш ишини мувофиқлаштириш;
- Агентлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
- шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, агентликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.