"Ўзавиация" агентлиги делегацияси ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси давлатлари авиация маъмуриятлари Бош директорлари конференциясида иштирок этмоқда

23-26 апрель кунлари Тулуза шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси Ташкилотининг (ИКАО) Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси авиация маъмуриятлари бош директорларининг ҳар йили ўтказиладиган конференцияси бўлиб ўтмоқда.Унда 45 дан ошиқ давлатларнинг авиация маъмуриятлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқдалар.

Авиация маъмуриятлари Бош директорлари ўртасида ўтказилган овоз беришда “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров ушбу конференция раисининг ўринбосари этиб сайланди. Иштирокчилар парвозлар хавфсизлиги, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фуқаро авиацияси соҳасида гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, ҳаво транспорти соҳасидаги халқаро шартномаларни ратификация қилиш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

ИКАО конференцияси давомида Ўзбекистон авиация маъмуриятининг фаолияти алоҳида қайд этилди ва ИКАОга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни тизимли давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.