“Ўзавиация” агентлиги бошланғич касаба уюшмасининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот

2022 йил 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида меҳнат жамоаси ҳамда касаба уюшмасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Р.Гулямов сўзга чиқди. У ўз маърузасида 2021-йилга мўлжалланган режа ижроси, ходимларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, меҳнат фаолиятини соғломлаштириш йўналишида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда 2021-йилги харажатлар сметасининг бажарилиши ва иш якунлари бўйича ҳисоботи, “Ўзавиация” агентлиги бошланғич ташкилот раисини сайлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ходимлар касаба уюшма қўмитасига ижтимоий-иқтисодий масалалар, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар

“Ўзавиация” агентлиги касаба уюшма ташкилотининг йил давомида бажарилган ишлари юзасидан бир овоздан “Қониқарли” деб баҳоланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан "Ўзавиация" агентлигининг бошланғич касаба уюшма ташкилотининг янги раиси сайланди. "Ўзавиация" агентлиги касаба уюшмаси аъзолари Наталья Григориевна Югайни "Ўзавиация" агентлигининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси этиб сайладилар. Умумий йиғилиш якунлари бўйича касаба уюшмасининг тегишли баённомалари тузилди.