Сингапурдаги малака ошириш

Cингапур авиация академияси томонидан ажратилган грантга асосан «Ўзавиация» агентлиги Авиация ходимларига гувоҳномаларни бериш ва муддатини узайтириш бўлими бошлиғи Халитов Шавкат Равилевич, Сингапур авиация академиясида бўлиб ўтган, авиация мутахассислари учун курсларни муваффақиятли тамомлади.

Ушбу курслар уч босқичда ўтказилди: “Фуқаро авиациясини бошқариш дастури”;“Халқаро ҳаво қонуни” ва “Интеграциялашган хавфсизликни бошқариш тизимлари.

Сингапур авиация академиясининг раҳбарияти томонидан ўқиш якунида Ш. Халитовга Фуқаро Авиациясини Бошқариш бўйича мутахассис дипломи берилди.