Самарқанд шаҳрида Discovering Uzbekistan иккинчи туристик конференцияси бўлиб ўтмоқда

Бугун, 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган хорижлик сайёҳлар ва авиакомпанияларни мамлакатимизга жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Discovering Uzbekistan” конференциясида “Ўзавиация” агентлиги вакиллари иштирок этдилар. Конфереция Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги кўмагида “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан ташкил этилди.