Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда қуйидаги талаблар белгилаб қуйилган:

-Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан ва уларнинг бутловчи қисмларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби;

-Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш;

-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисида...

Батафсил маълумотни “Ўзавиация” агентлигининг расмий саҳифасида олишингиз мумкин. https://www.uzcaa.uz/uz/drones