Авиация хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг биринчи Мажлиси Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди

Авиация хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг биринчи Мажлиси Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг “Авиация хавфсизлиги”
17-иловасининг стандартлари ва тавсия этилган амалиётини амалга ошириш доирасида, ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Грузия Республикаларининг авиация маъмуриятлари ўртасидаги авиация хавфсизлиги масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида, Қозоғистон томони Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларининг авиация хавфсизлиги бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг (АВСEС-СГ) биринчи мажлисини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

2023 йил 27-28 апрель кунлари Олмаота шаҳрида фуқаро авиацияси Академияси ва ИСАО авиация хавфсизлиги ўқув маркази негизида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Грузия Республикалари авиация маъмуриятлари вакиллари иштирокида авиация хавфсизлиги бўйича доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларининг вакилларини АВСEС-СГ авиация хавфсизлиги бўйича доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш;

2. Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича янги стандартларни ва уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ мақсадли вазифаларни бажаришга қаратилган ИСАО авиация хавфсизлиги стандартларига асосланган ўзаро англашув меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш;

3. Авиация хавфсизлигини мувофиқлаштириш гуруҳининг ягона сиёсатини ва қоидаларини ишлаб чиқиш.

ЭУР/НАТ АВСEС кичик гуруҳининг салоҳиятни оширишни мувофиқлаштириш бўйича (ЭЧО/05) бешинчи йиғилиши.

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИСАО) 17-иловасининг стандартлари ва тавсия этилган амалиётини илгари суриш шунингдек, ИСАО минтақавий Эвропа ва Шимолий Атлантика бюроси мамлакатларининг авиация департаментлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик доирасида.

2023 йил 19-20 апрель кунлари Париж шаҳрида ИСАО минтақавий Европа ва Шимолий Атлантика бюросида ЭУР/НАТ АВСEС кичик гуруҳининг (ЭЧО/05) ишчи гуруҳининг салоҳиятини ошириш бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго Конвенцияси иштирокчилари бўлган давлатлар томонидан ИСАО авиация хавфсизлиги бўйича таклиф этилаётган стандартларни ва тавсия этилган амалиётларни илгари суришлари ва бажарилишини назорат қилишлари.

2. ИСАО глобал авиация хавфсизлиги режасини қайта кўриб чиқиш учун давлатлардаги авиация хавфсизлиги ёналишида муаммоли ҳудудларини
ва авиация хавфсизлиги соҳасидаги эҳтиёжларини аниқлаш;

Авиация хавфсизлиги салоҳиятини оширишни мувофиқлаштиришда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси авиация маъмурияти, Швейцария, Буюк Британия Бирлашган Қироллиги, Америка Қўшма Штатлари вакилларини ЭУР/НАТ АВСEС (ЭЧО/05) ишчи гуруҳига қабул қилиш.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси авиация маъмурияти ИСАО Европа Шимолий Атлантика бюросининг ЭЧО/05 ЭУР/НАТ АВСEС ишчи гуруҳининг тўлиқ ҳуқуқли иштирокчиси бўлиб қабул қилинди.

Марказий Осиё ва Кавказга аъзо давлатларнинг авиация хавфсизлиги бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳи, иштирок этувчи давлатларга авиация хавфсизлиги бўйича ИСАО глобал режаси қоидаларини амалга оширишнинг асосий устувор йўналишларига эришишда ёрдам беришнинг самарали механизмларини жорий этиш ва "авиация хавфсизлиги" 17-иловасининг стандартлари ва тавсия этилган амалиётини сифатли жорий этиш масалалари бўйича доимий маслаҳат органи ҳисобланади. Авиация хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги маданиятини жорий этиш, ўзаро маълумот алмашиш ва бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида.

Шунингдек, АВСEС-СГ гуруҳи авиация хавфсизлиги тизимлари ва авиация хавфсизлиги маданиятини тегишли даражада сақлаш ўзаро маълумотлар алмашиш ва бир-бирларига ёрдам бериш мақсадида “Авиация хавфсизлиги”
17-иловаси стандартлари ва тавсия этилган амалиётини самарали амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш устида ҳамкорликда ишлашга келишилди.