Ўзбекистон ва Озарбайжон авиация маъмуриятлари ўртасида тажриба алмашуви

ICАО аудитига ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўриш, фуқаро авиацияси органи фаолиятини бошқариш, давлат назоратини ташкил этиш ва кучайтириш усуллари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги вакилларининг Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига ташрифи амалга оширилди.

Ташрифдан асосий мақсад парвозлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ICАОнинг бўлажак аудитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Тажриба алмашиш дастури  якунида икки томонлама алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди