Николас Раллонинг Ўзбекистонга расмий ташрифи

Ўзбекистон Республикасига ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директори Николас Ралло 2022 йил 12 ноябрь куни расмий ташриф буюрди.

“Ўзавиация” агентлиги директори
Т.А. Назаров хамроҳлигида ташрифнинг биринчи кунида Самарқанд Халқаро аэропортининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Тошкент давлат транспорт университетининг Ўқув ишлари бўйича проректор А.А.Ғуломов ҳамда мазкур олийгоҳ талабалари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Расмий ташриф дастурига асосан Н. Раллонинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов ва фуқаро авиацияси корхоналари раҳбарлари билан учрашувлари режалаштирилган.