“Lufthansa” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув

Транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида янги сайёҳлик йўналишларини яратиш мақсадида “Ўзавиация” агентлиги директори "Lufthansa Group"вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида “Lufthansa” авиакомпанияси томонидан Франкфурт – Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.