Коррупцияга қарши курашиш ва хуқуқий тарғибот

2022 йил 10 ноябр  “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" ва "Ҳуқуқий билимларни ошириш куни"га бағишланган тадбирда иштирок етишди. Агентликка Тошкент юридик университетининг Давлат ва ҳуқуқ назарияси профессори Ф.Мухиддинова ва Миробод тумани Маънавият бўлими ходими Н.Пулатова таклиф етилди. 

Тадбирда қонунчиликнинг енг муҳим янгиликлари, жумладан, меҳнат қонунчилиги янгиликлари,  коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган тақдимот материаллари намойиш етилди.