Конституцияга ўзгартириш

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан 27 июнь куни Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари қаторида“Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Конституцион ислоҳотлар” мавзусида видеоконференцалоқа орқали муҳокама-муносабат тадбирида қатнашдилар.

  Тадбир давомида Олий Мажлис вакили нутқ сўзлади. Очиқ ҳуқуқий демократик давлат барпо этаётганимизни инобатга олиб, Конституциямизни айрим жиҳатларига ўзгартириш киритишлиги муҳимлиги айтиб ўтилди.

  Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифлари билан шуғулланувчи 100 кишидан иборат махсус эксперт комиссияси тузилганлиги ва айни дамда 60000 га яқин келиб тушган таклифлар билан ишлаётганлиги баён этилди.

  Табдир охирида давлат органларига Бош қомусимиз Конституцияга ўзгартириш киритиш жараёнида фаол иштирок этиш тавсияси берилди.