“FlyNas” авиакомпаниясига Джидда – Тошкент – Джидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

   “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2022 йил 26 августда FlyNas” (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги
12-К-сонли Эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистон Республикасига мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги
Джидда–Тошкент–Джидда йўналишини киритилди.

   “FlyNas” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.