Қадрли Ватандошлар!

“Ўзавиатсия” агентлиги номидан Сизни 9 май—«Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман! Сизларга бахт-саодат, фаровон турмуш ва мустахкам соғлик тилаб қоламан!

Фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимизда.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин азиз юртдошлар!