«Обод ва файзли маҳаллағюрт кўрки» Умумхалқ хайрия ҳашари

Бугун 16 март куни “Ўзавиация” агентлигида “НАВРУЗ” умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида «Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки» умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашарда “Ўзавиация” агентлигининг ходимлари иштирок этдилар. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилди. Ходимлар ўртасида соғлом хаёт тарзини илгари суриш мақсадида “Ўзавиация” агентлигининг спорт билан шуғиланиш залида тамирлаш ишлари олиб борилди.

“Ўзавиация” агентлиги ходимлари шаҳримизнинг ободонлаштирилишига ҳамда “НАВРУЗ” умумхалқ байрамини нишонлашга қўшган ҳиссаларидан жуда хурсанд бўлдилар.