Хивага саёхат

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Оила ва хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан республикамиз бўйлаб “Хон атлас” челенжига старт берилганлиги сабабли “Ўзавиация” агентлигининг касаба уюшмаси томонидан ходимларни Ўзбекистондаги энг қадимий шаҳарлардан бири-Хивага саёхат уюштирилди.

Саёхат давомида Хиванинг тарихий обидалари ва миллий либослари, миллий қадриятлари ва урф-одатлари билан яқиндан танишилди. Сайёхлар Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларини яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдилар.