«Ўзавиация» агентлиги ходимлари экологияни асраш мақсадида “Яшил макон” ташаббусида фаол иштирок этмоқда
«Ўзавиация» агентлиги ходимлари экологияни асраш мақсадида мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган “Яшил макон” умумхалқ ташаббусида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасида экологик мувозанатни сақлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳолининг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
Ҳашар давомида «Ўзавиация» агентлиги ходимлари томонидан манзарали дарахт кўчатлари экилди, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Тадбир доирасидаги фаол иштирок нафақат экологик маданиятни ривожлантиришга, балки жамоатчилик орасида табиатни асраш борасидаги ижобий ташаббусларни кенг тарғиб этишга хизмат қилди.
«Ўзавиация» агентлиги раҳбарияти мазкур ҳашарда иштирок этиш орқали экологик барқарорликни таъминлаш, яшил маконларни кўпайтириш ва соғлом муҳит яратиш йўлидаги умумхалқ ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилганини таъкидлади.
Яшил маконлар сонини кўпайтириш, тоза ва соғлом муҳит яратиш — ҳар биримизнинг бурчимиз!
