«Ўзавиация» агентлиги Франция авиация маъмурияти билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказмоқда
«Ўзавиация» агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) ўртасидаги Стратегик ҳаракатлар режаси (COSPA) қўшма лойиҳаси доирасида,
10–14 ноябрь кунлари «Ўзавиация» агентлигида ҳаво транспортида хавфли юкларни ташишни ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда. Семинар-тренинг Франция авиация маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Семинарда «Ўзавиация» агентлиги ходимлари, Қирғизистон ва Тожикистон авиация маъмуриятларининг вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган авиакомпаниялар ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ходимлари иштирок этмоқда.
Мазкур семинар-тренингнинг асосий мақсади —ҳаво транспортида хавфли юкларни ташиш, қайта ишлаш ва сақлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ИКАО стандартларини жорий этиш масалаларини ўрганишдан иборат.
