Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларини амалга оширишга ариза топшириш учун онлайн тизим ишга туширилди

2020 йил 9 декабрда Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида о’тказилган “Туризм ва аҳоли жисмоний фаоллигини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 97-сонли видео селектор йиг’илиши протоколини амалга оширишни та’минлаш мақсадида, “О’завиатсия” Агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг фуқаро авиатсияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига О’збекистон Республикаси фуқаро авиатсия аеродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун со’ровларни расмийлаштириш ва рухсат беришнинг электрон тизими ишлаб чиқилди.
Ушбу электрон платформанинг яратилиши, ариза берувчига, бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар олишга онлайн сўровларни бериш, “О’завиатсия” Агентлигининг “Узбекистан Аирпортс” АЖ ва “О’заеронавигатсия” Маркази ДУК билан со’ровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, со’ровларни ко’риб чиқиш муддатларини 24 соатгача қисқартириш имконини беради.
2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн, синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатларнинг фуқаро авиатсияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиатсияси аеродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини, “О’завиатсия” Агентлиги веб-сайтида https://uzcaa.uz/ru/permission ҳаволаси орқали бериш имкониятига эга.