Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини 2022 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича натижалар якунланди

2023 йил 27 январда "Ўзавиация" агентлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан авиация ходимларини 2022 йил учун тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Агентлик раҳбарлари ва мутахассислари, тиббий-учиш эксперт комиссияси мутахассислари, авиация шифокорлари, фуқаро авиацияси авиакомпаниялари ва “Ўзаэронавигация” марказининг вакиллари иштирок етди.

Йиғилишда жорий 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва мазкур даврда парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш йўналишини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, авиация тиббиёти бўйича ёш мутахассисларни тайёрлаш ва малака ошириш, авиация ходимларининг саломатлиги ва кўп йиллар давомида касбий фаолиятини сақлаб қолишга қаратилган соғломлаштириш ва профилактика тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида 2023 йил учун авиация тиббиёти соҳасида яқин келажакда амалга ошириш зарур бўлган муҳим мақсадлар белгилаб олинди.