Ҳуқуқий тарғибот

2022 йил 15 апрел куни “Ўзавиация” агентлиги ходимлари ҳуқуқий билимларни ошириш тадбирида иштирок етдилар. Ходимлар эътиборига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (ЎРҚ-759, 2022 й.14.03.) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги (ПФ-101-сон, 2022й.08.04.) Ўзбекистон Республикасининг Президент Фармони, шунингдек, 2022 йил апрел ойи 2 хафта давомида  Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ходимлар эътиборига етказилди ва муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари (аннотациялар, слайдлар, инфографикалар), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида тайёрланган Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube-каналда жойлаштирилган сиёсий-маърифат материаллари намойиш этилди.