"Royal Flight" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан  Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда 9-К сонли Ўзбекистон Республикасига Москва-Андижон-Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.