«Ўзавиация» агентлиги Давлатаро авиация қўмитаси (ДАҚ) билан ҳамкорлик ришталари

2021 йилнинг 2 ноябрь куни «Ўзавиация» агентлигида Давлатлараро авиация қўмитаси раиси ўринбосари – Халқаро ҲҲТ дастурлари ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш комиссияси раиси Клесчев K.A. билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда «Ўзаэронавигасия» маркази ва бошқа бўлимлар вакиллари ҳам иштирок этди.

Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) фуқаро авиацияси ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш учун  МДҲ ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича Давлатлараро кенгашнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.

Ишчи учрашувларда Миллий ҲҲТ тизимини ривожлантиришда ДАҚ ва Ўзбекистон Республикаси авиация саноати ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари, учувчисиз учиш аппаратларининг парвозларини автоматлаштирилган бошқариш тизимлари бўйича долзарб масалалар, уларни жорий этишни қонунчилик ва меъёрий жиҳатдан таъминлаш бўйича муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича учувчисиз учиш аппаратларининг парвозларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни қонунчилик ва меъёрий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.